Прокурор суддан “Бахти Ташкентский” учун 20 йил қамоқ жазоси сўради
3-саҳифа
−
11 Июль
13439Прокурор 21 та жиноят содир этишда айбланиб, судланаётган “Бахти Ташкентский”ни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг ноябрь ойида бир нечта жиноятларни содир этганликда айбланиб қўлга олинган, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, 3 июнь куни суд мажлиси бошланган эди. QALAMPIR.UZ’нинг бир-биридан мустақил манбалари айни дамда суд тергови ўз ниҳоясига етганини хабар қилмоқда.
Суд терговни якунлаб, томонлар музокарасига ўтган. Давлат айбловчиси суддан Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилган айбловлар тасдиғини топгани, енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини ва бошқа барча ҳолатларни инобатга олиб, Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш), 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик), 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)сида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, яъни бир неча жиноятлар содир этганлик учун узил-кесил жазо тайинлаш йўли билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, Жиноят кодексининг 34-моддасини қўллаб, “Бахти Ташкентский”ни ўта хавфли рецидивист деб топиш ва тайинланган жазо муддатини махсус тартибли колонияда ўташини сўраган.
Қолаверса, давлат айбловчиси суддан Жиноят кодексининг 96-моддаси (Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш)ни қўллаб, гиёҳвандлик моддаларидан мажбурий даволашни белгилашни ҳам сўраган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь