Проф боксда мутлақ чемпионлик жанги. Қонли дуэлда “ёввойи” ғалаба қозонди

Спорт 6445
image

28 ноябрь куни профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича мутлақ Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (16-1) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Хулу” театрида австралиялик Жорж Камбосос (20-0, 10 КО) ўртасидаги жанг кутилмаган натижа билан якунланди. 

Гап шундаки, Камбосос фаворит сифатида қаралаётган Лопесни тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда мағлубиятга учратди.

Биринчи раундда австралиялик рақибини кучли “кросс” зарбаси билан нокдаунга туширди. Кейинги раундларда эса Лопес кетма-кет бир нечта кучли зарбалар йўллади ва устунликка эриша бошлади.

Жанг экваторга яқинлашгани  сари “ёввойи” Камбосос фаолликни оширди. Австралиялик боксчи тезликда рақибини ортда қолдира бошлади, кучли зарбалар берди, уларнинг бир нечтаси Лопесни ортга чекинишга мажбур қилди. Эътиборлиси, раундлардан бири тугаганидан сўнг, рефери боксчиларни ажратаётиб, зарба ўтказиб юборди.

Джордж Камбосос / Getty Images

Бутун жанг давомида Теофимо барчаси жойидалиги ва жангга тайёр эканлигини кўрсатди, буни чемпионли раундларида исботлади. Ўнинчи раундда Лопес Камбососни “нокдаун” ҳолатига туширди ва жангга нуқта қўйиш учун барча имкониятларга эга эди. Бироқ, Жорж унинг босимига дош бера олди.

11-раундда шифокор рингга чиқиб, Лопеснинг ҳолатини текширди, чунки унинг ҳар икки қоши ёрилган эди. Камбососнинг бурчаги ҳам жанг якунига қадар юзидаги қонни бартараф этишга ҳаракат қилди.

Джордж Камбосос / Getty Images

Ваниҳоят, мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган баҳсда Жорж “ёввойи” Камбосос ҳакамларнинг бўлинган қарори билан ғалаба қозонди. Шу тариқа “ёввойи” боксчи енгил вазн тоифасининг WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring чемпионлик камарларини қўлга киритди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
t
×