Пригожин 30 мингдан ортиқ собиқ маҳбус ўз уйига қайтганини эълон қилди

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома имзолаган 30 мингдан ортиқ собиқ маҳбус Украинадаги урушда қатнашиб, ўз уйига қайтгани айтилди. Бу ҳақда компания раҳбари Евгений Пригожиннинг матбуот хизмати эълон қилди. 

“2023 йил 18 июнь ҳолатига кўра, муқаддам судланган ва “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси сафида (тан олинмаган) ЛХР ва ДХР ҳудудидаги “махсус ҳарбий операция”да қатнашган 32 минг киши шартнома муддати тугагандан сўнг уйларига жўнаб кетди”, дейилади хабарда.

Айтилишича, уйига қайтганларнинг 0,25 фоизи (яъни 83 киши) жиноят содир этган. Пригожиннинг даъво қилишича, мазкур рақам “Вагнер” билан шартнома тузмасдан озод қилинганлар орасидаги кўрсаткичга қараганда 80 баравар кам.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг май ойида Пригожин “Вагнер”га 50 000 маҳбус ёллангани, уларнинг 20 фоизи (10 000) вафот этганини билдирган. У жорий йилнинг январь ойида хусусий ҳарбий компания маҳкумларнинг биринчи гуруҳлари афв этилишини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Россия-Украина урушида “Вагнер” сафида жанг қилган 2 ўзбекистонликнинг жасади Самарқандда дафн этилган эди. Улар дастлаб Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетиб, сўнгра қамоққа тушган. Шундан сўнг улар урушга сафарбар қилинган. Май ойида эса Россия Федерациясига ишлаш учун кетиб, Украина урушига сафарбар қилинган яна бир ўзбекистонлик йигитнинг жасади Наманганга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳбус Вагнер Пригожи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг