Украинада жанг қилган икки самарқандликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023
24944Россия-Украина урушида “Вагнер” сафида жанг қилган 2 ўзбекистонликнинг жасади Самарқандда дафн этилди. Бу ҳақда “Current Times” хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясига мухожир сифатида борган асли самарқандлик Бобур Абдумўминов ва Шаҳриёр Жалолов Украина урушида Россия учун қатнашиб, ҳалок бўлган. Уларнинг жасади жорий йилнинг 19 январь куни вилоятнинг Булунғур туманига олиб борилган.
Аниқланишича, улар “Украинадаги урушда вафот этганлик” тўғрисидаги ҳужжат билан ўз ватанларига юборилишга муваффақ бўлган илк ўзбекистонликлардир.
Таъкидланишича, 23 ёшли Шаҳриёр Жалолов Россиянинг қамоқхоналаридан бирида хизмат қилган собиқ меҳнат муҳожири ҳисобланган. Яқинлари унинг урушда қандай қатнашгани ва қандай ўлганини билмаслигини айтган. Самарқанд вилояти тиббиёт муассаси томонидан берилган ҳужжатда Шаҳриёр Жалоловнинг ўлимига кўп қон йўқотиши сабаб бўлгани кўрсатилган. Йигитнинг қариндошларига тобут билан бирга ўлим тўғрисидаги гувоҳнома берилган. Унда Шаҳриёр 2022 йилнинг 16 декабрида Украинанинг Донецк вилоятида вафот этгани қайд этилган.
Шунингдек, ўша куннинг ўзида Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Қора камар қишлоғига яна бир 26 ёшли Бобур Абдумўминовнинг тобути келтирилган. У ҳам Украинада вафот этган ва Россияда меҳнат муҳожири сифатида бўлган. Йигит саккиз ой олдин қамоққа олинган. Ўтган йили отаси билан телефон орқали суҳбат чоғида Бобур паспорт муддати ўтганлиги сабабли қамоқда бўлганини айтган. Унинг яқинлари Бобур қандай қилиб Украинада ўлгани ҳақида билмаслигини айтган. Бир неча йил олдин йигит Россияга ишлаш учун кетган ва у ерда турли хил қора меҳнат билан шуғулланган.
Маълумотларга кўра, Бобур қамоқхонада бошқа маҳбуслар сингари “Вагнер” вакиллари томонидан Украина билан урушга жалб қилинган. Хусусий ҳарбий компания вакиллари Бобурга Украинада атиги бир ой жанг қилса, у оқланишини ҳамда ўз ватанига уч минг доллар билан қайтишини ваъда қилган.
Россияда муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи адвокат Ботир Шермуҳаммаднинг айтишича, ўзбекистонлик маҳбусларнинг жасадлари Россиянинг Ростов вилоятида тўпланиб, кейин Ўзбекистонга жўнатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь