Президентлик сайловларида Трамп етакчилик қилмоқда
Олам
−
06 Ноябрь
7224АҚШдаги президентлик сайловларида Трамп Жоржия ва Шимолий Каролинада, Ҳаррис Мичиган ва Пенсильванияда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда AP нашри хабар берди.
Нашр прогнозларига кўра, Жоржияда Тошкент вақти билан соат 7:00 ҳолатига кўра, Дональд Трампга 55,2 фоиз, Камола Ҳаррисга 47,2 фоиз сайловчилар овоз берган. Шимолий Каролинада – Трамп учун 53,9 фоиз, Ҳаррис учун 45,1 фоиз. Пенсильванияда 67,3 фоиз сайловчилар Ҳаррисни, 31,9 фоизи Трампни, Мичиганда 54,8 фоизи Ҳаррисни, 43,2 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаган.
2024 йилги президентлик пойгасида еттита иккиланаётган штат бор: Аризона, Невада, Висконсин, Жоржия, Шимолий Каролина, Пенсильвания ва Мичиган. У ердаги сайловчиларнинг овозлари бутун президентлик пойгаси натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Республикачи Дональд Трампнинг Индиана, Кентукки, Ғарбий Виржиния, Оклахома, Флорида, Теннесси, Жанубий Каролина, Миссисипи, Алабама ва Арканзас штатларида етакчилик қилиши тахмин қилинмоқда.
Камола Ҳаррис эса Коннектикут, Массачусетс, Вермонт, Мэриленд, Род-Айленд ва Делавэрда ғалаба қозоняпти.
Маълумот учун, АҚШ президенти сайловчилар коллегияси томонидан сайланади. Американинг 50 штатларининг ҳар бирида, шунингдек, Колумбия округида маълум миқдордаги сайловчилар коллегияси бор. Уларнинг сони аҳоли сонига боғлиқ. Номзод халқ овозини йўқотиб қўйиши ва Сайлов коллегиясининг кўпчилик овозини қўлга киритиши ва президент бўлиши мумкин. Бу АҚШ тарихида беш марта, жумладан, Дональд Трампнинг 2016 йилдаги ғалабасида ҳам содир бўлган.
Кўпгина ҳолларда, штатда энг кўп овоз тўплаган номзод автоматик равишда барча сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланади. Аммо иккита истисно мавжуд: Небраска ва Мэн. Небраска республикачиларга кўп овоз беради, аммо демократик номзод, вице-президент Камола Ҳаррис у ерда камида битта сайловчилар коллегияси овозини олиш имкониятига эга. Бу иккала штатда ҳам сайловда овозлар бўлиниши мумкин.
Сайловда ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик — камида 270 сайловчилар овози керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири керакли сонга етмаса, президент АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан, вице-президент эса Сенат томонидан сайланади.
Ҳозирда АҚШда мамлакатнинг 47-президенти сайланмоқда. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камола Ҳаррис давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда.
LiveБарчаси