Президент Ваҳобовга ректорликни ҳам юклади

Жамият 9846
image
-

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади. Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади.

Шунингдек, институтда нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 207
Рейтинг: 3.1
t
×