Президент Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинлади
Жамият
−
15 апрел 2020 9365 1 дақиқа
Кеча, 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Транспорт вазирига ўринбосар тайинлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, қарор билан Жасурбек Эргашевич Чориев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Жасурбек Чориев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Live
Барчаси