Тошкентда беморлар ва ўлим ҳолати ортди. Президент йиғилиш ўтказмоқда

Local

image

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибида – Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият ўрин олган.

Йиғилиш кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани сабабли ўтказиляпти.

Аввалроқ, давлат раҳбари ҳокимларга ҳар куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 гача, кечқурун соат 21:00 дан 22:00 гача ижтимоий тармоқда аҳоли саволларига мукаммал жавоб беришни топширганди.


Rate Count

599

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic