Президент Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. У ерда Қуръон оятлари тиловат қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда. Ташриф чоғида Президент қурилишнинг боришини кўздан кечирган.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Ҳозирги кунда мақбара, 10 минг кишилик масжид, 4 та минора қуриб битказилган. 

Давлат раҳбарига мажмуада бўлажак шароитлар ҳақида ахборот берилган. Мақбара ҳовлиси ва хиёбонларга кўпроқ дарахтлар экиш зарурлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 май куни Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони билан учрашиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетганди. Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Имом Бухорий Жоржия Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг