Мирзиёев Мелони билан учрашиш учун Самарқандга жўнаб кетди
Local
−
28 May 2025 6237 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 май куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, 28-29 май кунлари Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Мелони аввалига 25-27 апрель кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга, кейин эса Қозоғистонга боришни режалаштирган эди. Бироқ 21 апрель куни Рим папаси Францискнинг вафоти ва ундан кейинги мотам тадбирлари туфайли ташрифлар қолдирилди.
30 май куни эса Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони иштирокидаги биринчи саммит бўлиб ўтади.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November