Президент миннатдорлик билдирди
Жамият
−
26 Июль 2019
5570Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан табрик йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди.
"Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.
Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.
Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман",дейилади миннатдорлик мактубида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия, БАА, Туркия ва бошқа давлат раҳбари, Бош вазирлари табрик йўллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь