Бердимуҳамедов Мирзиёевни табриклади

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.

Давлат раҳбарлари қардош мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мирзиёев Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида “Аваза” миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов табрик

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг