Жээнбеков Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади.

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилдилар.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди.

Икки мамлакат ва халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни, жумладан, ҳукуматлараро комиссиялар доирасида давом эттиришга келишиб олинди.

Аввалроқ, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни табриклагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев табрик Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг