Ўзбекистон туркий давлатлар ёшлари учун 200 та грант ажратади (видео)
Local
−
15:11 514 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та таълим гранти ажратилишини маълум қилиб, қардош мамлакатлар ёшларини бу имкониятдан унумли фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугун, 30 октябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида сўз очди.
Давлат раҳбари технологик тараққиётнинг асоси инсон капитали, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш авлод эканини айтиб, ёшлар таълимига киритилган сармоя узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлишини қайд этган.
“Технологик тараққиётнинг пойдевори аввало инсон капитали, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш авлоддир. Уларнинг таълим олишига қаратилган сармоя узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг мустаҳкам асосидир. Юртимизда янги Ўзбекистон стипендияси доирасида 500 нафар хорижий талабаларга грант асосида таълим олиш имконияти яратилган. Туркий давлатлар вакилларига ҳар йили 200 та таълим гранти ажратишга тайёрмиз. Қардош мамлакатлар ёшларини ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, айни пайтда “Янги Ўзбекистон” стипендияси доирасида 500 нафар хорижий талабага грант асосида таҳсил олиш имконияти яратилган.
Live
All