Пойтахтнинг иккита тумани ички ишлар органида лавозимий ўзгаришлар бўлди

Жамият 5842
image

Бугун, 9 июнь куни Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Жумладан, пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам турли лавозимий ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган подполковник Ахмедов Атамурад Бахтиярович Тошкент шаҳари, Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Зупаров Тохиржон Закиржанович Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тохиржон Зупаров Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалроқ, Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам лавозимий ўзгаришлар амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
Теглар
t
×