Ички ишлар тизимида қатор лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 9 июнь куни Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Юсупов Илҳом Элмуродович Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Илҳом Юсупов Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган подполковник Нуруллаев Элбек Абдуқодирович Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Майор Бобоев Дўстмурод Қурбонмуротович Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Полковник Хасанов Иброҳим Исломович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили-марказ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Иброҳим Хасанов Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган подполковник Хурбоев Ўткирбек Махамматжонович Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Бектошев Фарходжон Исроилович Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Фарғона вилояти, Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Мадаминов Жасур Наримонович Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жасур Мадаминов Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган подполковник Ахмедов Атамурад Бахтиярович Тошкент шаҳари, Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Зупаров Тохиржон Закиржанович Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тохиржон Зупаров Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг