Пойтахтдаги энг баланд бино қачон битиши маълум бўлди

Олам 4314
image

Кеча, 4 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда учта улуғвор объектнинг пойдеворига биринчи тамал тоши қўйилди, дея хабар бемоқда “Ахбор”.

24 қаватли 5 юлдузли меҳмонхонадан ва 18 қаватли иккита кўп қаватли уйдан иборат замонавий “GRANDRUDAKITOWER”мажмуаси “Себистон -2018” томонидан марказий Рудаки проспектида барпо этилади.

Низомий Ганжавий кўчасида “Элита-Строй-Сервиc” компанияси 20 қаватли 5 юлдузли меҳмонхона ва 17 қаватли катта савдо марказини қуради, шунингдек, тожикистонлик бизнесмен Наврўз Усмонов пойтахтнинг Aхрори кўчасида "WYNDHAM Dushanbe hotel & Resorts” меҳмонхонасини  қуради.

“GRANDRUDAKITOWER”мажмуаси 2021 йил сентябрь ойида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади.

Мажмуадаги меҳмонхона 141 хонадан иборат бўлиб, улар юқори даражадаги меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга, хусусан, иккита президентлик, 30 та ҳашаматли ва кичик хоналар, 20 та икки ва 100 та стандарт хоналар мавжуд. ресторан, тўй тадбирлари учун 1 зали, 2 та кафе, болалар кўнгилочар маркази ва 4 та мажлислар зали бўлади. 

Бу ерда шунингдек,   2 та сузиш ҳавзаси, 2 та гўзаллик салони ва 2 та спорт ва соғломлаштириш хонасини ташкил етиш режалаштирилганлиги сабабли, SPA-хизматлар мижозларга тақдим этилади.

Юқори қаватларда халқаро стандартларга жавоб берадиган барча замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, иш хоналари қурилади, шунингдек, музей, туризм ва халқ ҳунармандчилиги бурчаги бўлади. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×