Пойтахт ғазнасини кимлар тўлдираётгани маълум бўлди

Олам

image

Мигрантлар Москва бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди. Москва бюджетига жорий йил бошидан патентлар расмийлаштиришдан 13 миллиард рублдан ортиқ маблағ келиб тушган. Бу ҳақда пойтахт мэриясидан  хабар берилмоқда. 

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Денис Тихоновнинг сўзларига кўра, 9 ойда меҳнат мигрантлар Россия пойтахтига 13,2 миллиард рубл келтирди. Бу ўтган йилган нисбатан 1,7 фоизга кўп.

Таъкидланишича, январь-сентябрь ойларида мигрантларга 338 минг дона патент расмийлаштилган. Бу ўтган йилган нисбатан 6 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

Мэрия маълумотларига кўра, 2015 йилдан бошлаб меҳнат мигрантлари шаҳар бюджетига 72 миллиард рубль тўлаган. Москвада умумий ҳисобда икки миллиондан ортиқ патент берилган.

Эслатиб ўтамиз, тез орада Москвада патент нархи 350 рублга ошириш режалаштирилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мигрантлар Москва

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг