Португалиялик футболчи фаолиятини Баварияда давом эттиради
Спорт
−
22 Июнь 2023
2713Мюнхеннинг “Бавария” клуби бугун Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ ҳимоячиси Рафаэль Геррейро билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда футбол инсайдер Флориан Плеттенберг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Геррейро бугун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг янги клуби билан шартнома имзолайди. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.
2022/2023 йилги мавсумда Геррейро “Боруссия Дортмунд” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. Португалиялик ҳимоячи етти йил давомида Дортмунд клуби сафида тўп суриб келаётганди. У жамоа билан иккита кубок ва бир марта Германия Суперкубогини қўлга киритди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси