“Бавария” португалиялик футболчини сафига қўшиб олади

Спорт

image

“Боруссия”ни эркин агент сифатида тарк этган Рафаэль Геррейро фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди. 

Дортмунднинг “Боруссия” клубида 2016 йилдан буён тўп тепаётган португалиялик футболчининг  7 йиллик шартномаси якунига етиши билан унга “Бавария”, Мадриднинг “Атлетико” ва А Сериянинг бошқа бир қанча номдор клублари қизиқиш билдира бошлади.

29 ёшли футболчининг ўзи мюнхенликлар сафига қўшилишга тайёр, лекин “Бавария”да раҳбарият ўзгарганидан кейин мазкур трансфер кечроқ амалга ошиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Боруссия” ва “Бавария” жамоаларида навбати билан ўйнаган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Булар: Роберт Левандовски, Марио Гётце, Матс Хуммельс, Никлас Зюле, Маттиас Заммер ва Оттмар Хитцфельд. Эндиликда улар орасига Геррейро ҳам қўшили мумкин.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бавария футбол Рафаэль Геррейро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг