Гирасси африкалик футболчилар орасида рекорд ўрнатди

Sport

image

“Боруссия Дортмунд” клуби ва Гвинея терма жамоаси ҳужумчиси Серу Гирасси Чемпионлар лигаси бир мавсумида 13 та гол урган илк африкалик футболчи бўлди. 

16 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Боруссия” ўз уйида “Барселона”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда дортмундликлар сафида барча голни Серу Гирасси рақиб дарвозасига киритди.

Маълумот ўрнида, Гирасси айни вақтга келиб, Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 13 та гол бор. Бунга қадар ҳеч қайси африкалик футболчи бундай натижага эришмаган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends