Полиция “Ньюкасл” футболчисини қўлга олиш учун операция ўтказди

Sport

−

image

“Ньюкасл” ҳимоячиси Амар Дедич Англиянинг Нортумберленд ҳудудида камон ва ўқ билан кўриниш берганидан сўнг полиция текширувига дуч келди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ньюкасл” шаҳри яқинидаги сув омбори атрофида қурол кўтарган икки кишини кўрган гувоҳнинг хабаридан сўнг полиция операцияси бошланган. Ҳодиса жойига камида олтита патруль автомобили, жумладан, махсус тезкор гуруҳлар ҳам жалб этилган.

Дедич ва унинг ҳамроҳи воқеа жойидан тахминан 11 километр узоқликдаги Дарас-Холл ҳудудида тўхтатилган. Полиция уларнинг автомобилини текшириб, камон ва ўқларни мусодара қилган. 24 ёшли футболчи эса ҳодиса тафсилотлари юзасидан сўроқ қилинган.

Полиция ходимлари Дедич билан суҳбатлашаётган вақтда воқеа жойига “Ньюкасл” дарвозабони Марк Гиллеспи ҳамда клубнинг собиқ ҳимоячиси Пол Дамметт ҳам етиб келган. Нашрнинг ёзишича, улар тасодифан яқин атрофда бўлган ва ёрдам таклиф қилиш учун тўхтаган.

Эркаклар билан суҳбатдан сўнг полиция бошқалар учун ҳеч қандай хавф йўқ, деган хулосага келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур жиҳозлар дам олиш мақсадида ишлатилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Маълумотларга кўра, Дедич ва унинг ҳамроҳи шаҳар ташқарисида сайр қилиш вақтида камондан бир неча марта ўқ узган. Улар нимани нишонга олгани ҳозирча номаълум. Буюк Британияда ҳайвонлар ва қушларни камон ёки арбалет ёрдамида овлаш тақиқланган.

“Daily Mail” маълумотига кўра, “Ньюкасл” клуби футболчига нисбатан интизомий чора кўришни режалаштирмаяпти. Бироқ жамоага яқин манбалар унинг бундай жиҳозлар билан қишлоқ ҳудудида сайр қилишга қарор қилганини ўйламасдан қилинган иш деб баҳоламоқда. Ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends