Польшалик спортчи Олимпиадада жиддий жароҳати олди (видео)

Спорт

image

Кеча, 20 февраль куни польшалик шорт-трекчи Камила Селлье қишки Олимпия ўйинлари доирасида 1500 метр масофага  конькида учиш баҳсларида жиддий жароҳат олди.

Ҳодиса пойгалардан бирида юз берган оммавий тўқнашув вақтида содир бўлган. Йиқилиш чоғида рақобатчиларидан бири Селльенинг юзига тегиб кетган.

Шифокорлар спортчига кўзи кучли шишгани ва юзида кесилган жароҳат борлиги ташхисини қўйган. Унга муз устида зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнг қўшимча текширувлар учун замбил ёрдамида майдондан олиб чиқилган.

“Камила Селльенинг кўзи қаттиқ шишган, у уни очолмаяпти. Ёноғидаги кесма тикилди, шунингдек, кўз косаси остидаги ёноқ суяги шикастланган. Ҳозир у шифокор ҳамроҳлигида касалхонага йўл олмоқда”, деди Польша Олимпия терма жамоаси матбуот хизмати. 

Маълумот учун, 25 ёшли Камила Селлье 2025 йилги Жаҳон чемпионатида эстафета баҳсларида кумуш, аралаш эстафетада эса бронза медалини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари шорт-трек Камила Селлье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг