Польша Президентида коронавирус аниқланди

Олам

image

Польша Президенти Анжей Дудага коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Блажей Спихальский Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Президент ўзини яхши ҳис этмоқда. Дуданинг сўнгги хорижий ташрифи 11-13 октябрь кунлари Украинага бўлиши кутилаётган эди. У Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиши лозим эди.

Маълумот ўрнида, бунгача Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий карантинга олинган эди. Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау ҳозирда карантинда қолмоқда. Пандемия бошланганидан бери бош вазир ўринбосари Яцек Сасин тўрт марта карантинга олинган эди.

Польшада сўнгги пайтларда коронавирус инфекцияси ва ўлим сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Кеча, 24 октябрь куни яна бир кунлик антирекорд қайд этилди – 13 632 та ҳолат. 23 октябрь куни эса ўлим ҳолати бўйича антирекорд кузатилди – 168 киши.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Польшада Анжей Дуда

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг