Польша Президенти COP29’да Лукашенко билан суратга тушишдан бош тортди
Олам
−
14 Ноябрь
4590Польша Президенти Анжей Дуда Беларусь резиденти Александр Лукашенко сабаб Бакуда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича саммити – COP29 иштирокчилари билан суратга тушишидан бош тортди. Бу ҳақда “Polsat News” хабар берди.
“Президент Беларусь резиденти Александр Лукашенко иштирок этгани учун бу лаҳзани бойкот қилди. Ўтган йили ҳам шундай бўлган эди. Бу Беларуснинг Украина можаросидаги иштироки билан боғлиқ бўлган рамзий ажратишдир”, дейилади хабарда.
“Interia” телеканали манбасига кўра, Анжей Дуда Лукашенко билан бирга бир суратда бўлишни истамагани учун атайлаб суратга тушиш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилган. Ушб воқеа жорий йил 12 ноябрь куни юз берган.
Маълумот учун, бир йил аввал Европанинг учта давлати Президентлари ҳам БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP28 конференциясида Александр Лукашенко билан қўшма суратга тушишдан бош тортган эди. Хусусан, Литва Президенти Гитанас Науседа, Польша Президенти Анжей Дуда ва унинг латвиялик мавқедоши Эдгар Ринкевич шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко ушбу саммит доирасида иқлим бўйича дунёдаги вазият фақат ёмонлашаётганини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси