Покистондаги терактда 8 полициячи ҳалок бўлди
Олам
−
25 Апрель 2023
3191Покистон шимоли-ғарбида теракт содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 57 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Dawn” хабар берди.
Айтилишича, ҳужум Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида содир бўлган, нишон эса Покистон терроризмга қарши кураш департаменти ходимлари бўлган.
Маълум бўлишича, иккита портлаш содир қилинган, оқибатда назорат-ўтказиш пункти биноси бутунлай вайрон бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Полиция ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширганини айтмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023