Покистондаги намойишларда саккиз киши ҳалок бўлди
Олам
−
11 Май 2023
3337Покистонда шу ҳафта мухолифат етакчиси Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ортидан бошланган намойишларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 киши яраланди. Бу ҳақда “Dawn” телеканали хабар берди.
“Мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 га яқин киши жароҳатланди, 1900 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.
Нашр ўлимларга олиб келган воқеалар тафсилотларини келтирмаган. 9 ва 10 май кунлари мамлакатнинг турли шаҳарларида намойишчилар ҳукумат бинолари, армия муассасаларига ҳужум қилиб, полиция машиналарига ўт қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон шу йилниг 9 май куни мамлакат пойтахти Исломободда ҳибсга олинган эди. Коррупсия иши бўйича айбланаётган собиқ бош вазир судда қатнашиш учун борганида қамоққа олинган. Хоннинг ҳибсга олиниши фонида ўша куннинг ўзида Покистоннинг мухолиф “Адолат Ҳаракати” партияси тарафдорлари ва фаоллари мамлакатнинг йирик шаҳарларида норозилик намойишларини бошлаб юборганди.
LiveБарчаси