Покистондаги кўмир конида кучли портлаш бўлди. Қурбонлар бор (фото)
Олам
−
20 Март
4053Бугун, 20 март куни Покистон жануби-ғарбидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 12 кончи ҳалок бўлди ва саккиз нафари қутқарилди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Қутқарув операцияси эндигина якунланди”, деган бугун эрталаб Балужистон вилоятининг миналар бўйича бош инспектори Абдул Ғани Балоч.
Унинг сўзларига кўра, тунда кондаги метан гази портлаши пайтида шахта ичида 20 нафар кончи бўлган. Қутқарув гуруҳлари 12 кишининг жасадини топган, тирик қолганлар шифохонага етказилган.
Билдирилишича, кўмир конлари Покистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги ғарбий ҳудудларда жойлашган ва конларда авариялар, асосан, газ тўпланиши туфайли тез-тез содир бўлади. Кон ишчилари хавфсизлик воситаларининг етишмаслиги ва ёмон меҳнат шароитлари бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари эканлигидан шикоят қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни эрталаб Покистон Ислом Республикасининг Афғонистон яқинидаги ҳарбий постига портловчи моддалар ва худкуш бомбалар ўрнатилган машинадан фойдаланган жангарилар ҳужум қилиши оқибатида хавфсизлик кучларининг етти нафар ходими ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь