Покистонда жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилди
Олам
−
04 Ноябрь 2023
6864Бугун, 4 ноябрь куни эрталаб олти нафар жангари Покистон шимоли-шарқидаги Панжоб вилоятида жойлашган Мианвали шаҳри яқинидаги ҳарбий-ҳаво кучлари ўқув базасига ҳужум қилиб, учта самолётга зарар етказди. Бу ҳақда Покистон Мудофаа вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Айтилишича, уч нафар жангари базага киришдан олдин ўлдирилган, қолган уч нафари эса ҳарбийларнинг тезкор жавоби туфайли қуршаб олинган.
Вазирлик баёнотига кўра, ҳужумда учта самолёт ва бир ёқилғи танкери зарар кўрган.
“Қўшинларнинг тезкор ва самарали жавоб чоралари туфайли ҳужум олди олинди, шахсий таркиб ва мулклар хавфсизлиги таъминланди”, дейилади хабарда.
Баёнотда ҳудудни тозалаш бўйича операция давом этаётганини маълум қилинган, бироқ хавфсизлик ходимлари орасида қурбонлар ҳақида сўз очилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида теракт содир бўлган ва оқибатда саккиз нафар полициячи ҳалок бўлиб, яна 57 киши жароҳатланганди. Июль ойида яна шу вилоятда портлаш содир бўлиши оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Бунинг учун жавобгарликни ИШИД олганди. Сентябрда ҳам вилоятда ҳарбий карвонга уюштирилган теракт оқибатида мамлакат армиясининг тўққиз нафар аскари ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. 29 сентябрь куни вилоятнинг Ҳангу шаҳридаги масжидда портлаш бўлди.
LiveБарчаси