Покистондаги терактни ким содир этгани маълум бўлди
Олам
−
31 Июль 2023
14259Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Бажаур туманида содир этилган терактда ИШИД террор ташкилоти жангарилари иштирок этгани маълум бўлди. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни хавфсизлик кучлари вакилига таяниб, “Dawn” газетаси хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, Покистондаги терактда ИШИДнинг “Хуросон” гуруҳи алоқадорлигига шубҳа йўқ.
Маълумот учун, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Покистонда терактлар сони 79 фоизга ошган – олти ой ичида мамлакатда 271 та теракт содир этилган, бунинг оқибатида 389 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 июль куни Афғонистон билан чегара яқинидаги Хар шаҳрида “Жамиат Уламои Ислом” (“Ислом уламолари кенгаши”) партиясининг қурултойида портлаш содир бўлганди. Ҳужум оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь