Покистонда вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 1 сентябрь куни Покистоннинг Гилгит-Балтистон ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради ва оқибатда 5 киши вафот этди. Бу ҳақда “Dawn” хабар берди.

Гилгит-Балтистон маъмурияти расмийси Файзулла Фаракнинг сўзларига кўра, ҳодиса эрталаб соат 10:00 атрофида Чилас шаҳри ҳудудида содир бўлган.

Маҳаллий полиция вакили Абдул Ҳамиднинг маълум қилишича, минтақа ҳокимиятига қарашли вертолёт янги учиш-қўниш йўлагига қўнишга уринаётган вақтида қулаб тушган.

Ҳамиднинг қайд этишича, воқеа жойига зудлик билан полиция ва қутқарувчилар етиб борган.

Ҳалокат сабабларига аниқлик киритилмаган, бироқ айрим расмийлар ҳодиса “техник носозлик” туфайли юз берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

ОАВнинг билдиришича, бортда командир Мажор Атиф, қўмондон Мажор Фаисал, парвоз муҳандиси Наиб Субедар Мақбул, экипаж раҳбари Ҳавалдар Жаҳонгир ҳамда Наик Амир бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июль куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бортида уч нафар экипаж аъзоси бўлган EC-145 ҳарбий вертолёти радарлардан йўқолиб қолганди. 26 июль куни вертолётнинг айрим қисмлари топилган, бироқ экипаж аъзоларини қидириш давом этётганди.

Қидирув ишларига 330 нафардан ортиқ ҳарбий ва мутахассис, 59 та автомобиль техникаси, 23 та сувда ҳаракатланувчи восита, 12 та учувчисиз учиш аппарати, махсус ускуналар ва хизмат итлари жалб қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон вертолёт Гилгит-Балтистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг