Покистонда содир бўлган зилзила 20 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Олам
−
07 Октябрь 2021
3642Покистоннинг Балужистон вилоятида бугун, 7 октябрь куни содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берган.
“France Press” агентлиги эса табиий офатдан 15 киши жабрлангани ҳақида хабар берган. Маҳаллий газетанинг ёзишича, 300 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.
Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати Покистонда Тошкент вақти билан соат 03:01 да 5,7 магнитудали зилзилани қайд этган. Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 20,8 километр чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Гаитида жорий йилнинг 14 август куни юз берган 7,2 балли зилзила оқибатида қарийб 2000 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023