Покистонда қуролланган шахслар ҳужумида камида 31 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Август
2691Бугун, 26 август куни Покистон жануби-ғарбида қуролланган шахслар иккита ҳужумда камида 31 кишини ўлдирди. Хавфсизлик кучлари ҳам исёнчиларнинг 12 нафарини йўқ қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Полиция ходими Аюб Ачакзайга кўра, Балужистоннинг Мусахайл туманида 23 киши автобус, транспорт ва юк машиналаридан ўғирлаб кетилганидан кейин отиб ўлдирилган. Ҳужумчилар қочиб кетишдан олдин камида 10 та машинани ёқиб юборган. Шу провинциянинг Қалат туманида ҳам қуролланган шахслар камида тўққиз кишини, жумладан, тўрт нафар полициячи ва беш нафар фуқарони ўлдирган.
Исёнчилар Болан шаҳрида темир йўлни портлатиб юбориб, Мастунгдаги полиция бўлимига ҳужум қилган ва Гвадарда, Балужистоннинг барча туманларида машиналарни ёқиб юборган.
Қайд этилишича, ҳужум “Балужистон озодлик армияси” гуруҳининг радикаллари томонидан уюштирилган.
Маълумот учун, Балужистон Покистонда узоқ вақтдан бери давом этаётган қўзғолонлар маркази бўлиб келган, бир қатор сепаратистик гуруҳлар асосан хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар уюштирган. Қўзғолончилар Исломободда марказий ҳукуматдан мустақиллик талаб қилиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Покистонда полиция қароқчилар ҳужумига учраган эди.
LiveБарчаси