Покистонда Имрон Хон тарафдорлари Бош вазирнинг қароргоҳини ёқиб юборди (видео)

Олам

image

Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон Исломободда ҳибсга олинганидан кейин ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди, намойишчилар Хонни озод этиш талаби билан тартибсизликлар келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда “Rybar” хабар берди.

Айтилишича, бутун мамлакат бўйлаб собиқ ҳукумат раҳбари тарафдорлари ҳарбий базаларга ўт қўйган. Кўпгина ҳолларда бу оддий ва кичик офицерларнинг Хонга садоқати туфайли тўсқинликсиз ўтган.

Намойишчилар ҳарбий карвонларни тўхтатиб, уларни “мамлакатни сотган” (намойишчилар томонидан шундай иддао қилинмоқда) генералларга қарши чиқишга таклиф қилмоқда. Одамлар барча шаҳарлардан оқиб келмоқда ва энди ишонч билан олға интилмоқда.

Нашрга кўра, ҳукмрон “Покистон мусулмон лигаси” партиясининг қароргоҳи, шунингдек, мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Лаҳордаги шахсий вилласи ҳам ёқиб юборилиши оқибатида вайрон қилинган. Намойишчилар Файсалободдаги Ички ишлар вазири Рана Санауллоҳнинг уйини ҳам қуршаб олган.

Амалдаги Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳозирда Буюк Британияда бўлгани сабаб Лондондаги Покистон диаспораси аъзолари аллақачон Шарифлар оиласи уйи олдида норозилик намойиши ўтказмоқда. 

Манбада келтирилишича, айни пайтда мамлакатнинг айрим ҳудудларида интернет ва алоқа йўқолган. Шу сабаб қурбонлар сонини аниқлаб бўлмаяпти, бироқ уларнинг сони юздан ошиши айтилмоқда. Хавфсизлик кучларининг муҳим қисми ҳам тинч аҳолига қарши жанг қилишдан бош тортмоқда.

Минглаб одамлар Исломободга оқиб келмоқда, уларнинг мақсади “қизил зона” – ҳукумат марказига чиқиш. Ҳукумат тузилмалари эса “қизил зона”да чегараларни мустаҳкамлаган ва Исломободга оғир зирҳли техникаларни жойлаштирган. Камида бешта учувчисиз қурилма пойтахт осмонида айланиб юрибди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Имрон Хон Бош разведка бошқармаси биносида сақланмоқда.
Полиция вакили эса Хон судга келтирилмаслигини ва унинг режалаштирилган тинглови у ҳибсда сақланаётган жойда бўлиб ўтишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни Хон Исломобод Олий суди биносида Al Qadir Trust маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг