Покистонда автобус жарликка қулаши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
03 июл 1634 1 дақиқа
Покистонда йўловчи ташувчи автобуснинг жарликка қулаши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Samaa TV” хабар берди.
Қайд этиёлишича, Покистонда йўловчи автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Транспорт воситаси чуқур жарликка қулаб кетган, бунинг оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
“Йўловчи автобуси ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 24 кишига етди. Камида саккиз нафар жароҳатланган шахс аллақачон шифохоналарга етказилган”, дейилади хабарда.
Телеканалнинг маълум қилишича, фожиа Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва провинциялари чегараси яқинидаги Дҳана Сар тоғли ҳудудида юз берган.
Автобус жарликка қулаганидан сўнг, воқеа жойига фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари етиб борган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, қутқарувчилар эса қидирув-қутқарув амалиётини давом эттирмоқда.
“Қутқарувчилар одамларни жарликдан олиб чиқишда давом этмоқдалар”, дейилади хабарда.
Ҳодиса сабабларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Африканинг Ғарбий Кейп провинциясида йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлганди, яна 20 нафари жароҳатланган эди.
Live
Барчаси