Покистонда Airbus А320 самолётининг қулаши вақтида олинган видеоси эълон қилинди
Олам
−
23 Май 2020
21165Хабарингиз бор, кеча, 22 май куни Покистонда Airbus А320 самолёти ҳалокатга учради. Twitterʼда ушбу ҳалокат пайтида тасвирга олинган видео жойлаштирилди.
Тасвирда самолёт қандай қилиб кескин қулаши ва объэктивдан бир неча сония давомида йўқ бўлиб, кейин кучли портлаш пайдо бўлиши кўрсатилган.
Airbus А320 бортида 99 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзолари бўлган. Лайнер Карачи шаҳрининг тураржой биносига қулаган, бешга яқин бино вайрон бўлган.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, ҳалокат олдидан учувчи диспетчерга двигателнинг ишдан чиқиши ҳақида хабар берган. Ҳозирда лайнернинг “қора қути“си топилган. У мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси