Покистонда Airbus А320 самолётининг қулаши вақтида олинган видеоси эълон қилинди
Олам
−
23 Май 2020
20913Хабарингиз бор, кеча, 22 май куни Покистонда Airbus А320 самолёти ҳалокатга учради. Twitterʼда ушбу ҳалокат пайтида тасвирга олинган видео жойлаштирилди.
Тасвирда самолёт қандай қилиб кескин қулаши ва объэктивдан бир неча сония давомида йўқ бўлиб, кейин кучли портлаш пайдо бўлиши кўрсатилган.
Airbus А320 бортида 99 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзолари бўлган. Лайнер Карачи шаҳрининг тураржой биносига қулаган, бешга яқин бино вайрон бўлган.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, ҳалокат олдидан учувчи диспетчерга двигателнинг ишдан чиқиши ҳақида хабар берган. Ҳозирда лайнернинг “қора қути“си топилган. У мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023