Покистон Бош вазири Бишкекдаги воқеалардан хавотирда
Олам
−
18 Май
13389Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қирғизистон пойтахти Бишкекда хорижлик фуқаролар билан содир бўлган воқеадан хавотир билдирди.
“Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги покистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятдан чуқур ташвишдамиз. Мен Покистон элчисига барча зарур ёрдамни кўрсатишни буюрдим. Менинг идорам ҳам элчихона билан алоқада ва вазиятни доимий равишда кузатиб боради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 майдан 18 майга ўтар кечаси пойтахт Бишкекда мингдан ортиқ одам иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унга 13 майдаги муштлашув сабаб бўлган. Ўша куни кечқурун Будённий ётоқхонасида маҳаллий ва хорижлик фуқаролар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Полиция Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 280-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатган ва жанжалнинг барча иштирокчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
17 май куни кечаси содир бўлган тартибсизликлардан сўнг 29 киши тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Полиция маълумотларига кўра, тўрт нафар хорижлик, жумладан, уч нафар Миср фуқароси қўлга олинган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев митинг иштирокчиларининг талабларини қўллаб-қувватлаб, республика қонунчилигини бузаётган хорижликларга нисбатан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан керакли ишлар олиб борилаётгани, асосан Покистон ва Бангладеш фуқаролари ҳуқуқбузарлик содир этаётганини айтди.
LiveБарчаси