Плантнинг жағи бақувват деб умид қиламан – Канело

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида WBА, WBC ва WBО йўналишлари чемпиони Сауль “Канело” Альварес (56-1-2, 38 КО) IBF олтин камари соҳиби Калеб Плантга (21-0, 12 КО) қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Умид қиламанки, Плантнинг жағи бақувват, чунки бу унинг учун жуда муҳим. Мен доимо жангга тайёрман ва ортиқ кута олмайман. Ўзимни тезроқ ва кучлироқ ҳис қиляпман. Калеб маҳоратли боксчи эканига шубҳам йўқ. У яхши ҳаракат қилади ва ажойиб зарбага эга. Лекин бу мен учун янгилик эмас. Нима қилиш кераклигини яхши биламан. Дастлабки раундларда сабр-тоқатли бўлишим керак, кейин эса ўз ишимни бажаришни бошлайман”, дейди Канело.

Эслатиб ўтамиз, Канело сўнгги бор жорий йилнинг 8 май куни британиялик Билли Жо Сондерсни нокаутга учратиб, WBO чемпионлик камарини қўлга киритган. Калеб Плант эса жорий йил 31 январь куни 3-марта ўзининг IBF камарини ҳимоя қилган ва америкалик Калеб Труэксни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

Маълумот учун, мутлақ чемпионлик жанги жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

WBA WBC IBF WBO Проф бокс Канело Калеб Плант The Ring

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг