Пишиқчилик мавсумида бозорлардаги нарх-наво қандай?
Жамият
−
28 Июль 2022
5421Жорий йилнинг 27 июль ҳолатига кўра, ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 49 минг 500 cўмдан 77 минг сўмгача сотилмоқда. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 90 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 1 кг пиёз 2 мингдан 8,5 минг сўмгача сотилган бўлса, картошка 2 мингдан 6 минг сўмгача баҳоланган.
Сабзи минг сўмдан 6 минг сўмгача, гуруч эса 5 минг сўмдан 25 минг сўмгача аҳолига сотилган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.
Бозорларда 1 литр ўсимлик ёғини ўртача 15,6 сўмдан 30 минг сўмгача сотилган. 1 кг шакар нархи эса 11 минг сўмдан 18 минг сўмгача етган.
Дарҳақиқат, Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида мол гўшти 45 минг сўмдан сотилмоқда.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь