Пиротехника сабаб 6 та хонадонга ўт кетди – ИИВ

Crime

image
“Тартибга солинган” тартибсизлик: пиротехника бўйича чалкаш ҳужжатлардан нима тушуниш мумкин? north_east

“Тартибга солинган” тартибсизлик: пиротехника бўйича чалкаш ҳужжатлардан нима тушуниш мумкин?

Ўзбекистонда Янги йил арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан ортиқ одам жароҳат олган. Уларнинг 80 фоизи вояга етмаган болалар. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов фуқароларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, 12 миллион донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинган, 258 киши маъмурий, 17 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, яна 1048 та ҳолат бўйича ҳужжатлар судларга ва бошқа органларга қонуний чора кўриш учун йўналтирилган.

Пиротехника сабаб олтита ҳолатда фуқаролар хонадонида ёнғин юзага келган.

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Янги йил байрамида пиротехника пақиллатиш авжига чиққанини танқид қилиб, тегишли идоралардан пақилдоқлар Ўзбекистонга қандай кириб келгани, улардан фойдаланиш қандай тартибга солингани бўйича изоҳ талаб қилганди.


Rate Count

142

Rating

3

Rate this article

Share with your friends