Пётр Порошенко шифохонага ётқизилди. Унда коронавирус аниқланганди

Олам 4249
image

Коронавирусга чалинган Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко шифохонага ётқизилди. Унга икки томонлама ўпка яллиғланиши ташхиси қўйилган. Собиқ Президентнинг турмуш ўртоғи Порошенконинг қизи ҳам коронавирусга чалинганини маълум қилди.

“Бугун менинг эрим ва қизимиз COVID-19 билан курашяпти. Пётр Алексеевич Киевдаги коронавирус беморларини даволовчи шифохоналардан бирида. Менинг турмуш ўртоғимда икки томонлама пневмания аниқланганига қарамай, унинг руҳияти кучли ва буни касаллик билан курашда намойиш қиляпти”, деган Марина Порошенко.

55 ёшли Порошенко коронавирусга чалингани жорий йилнинг 29 сентябрь куни маълум бўлганди.

Шифокорлар коронавирус ёши катта, ортиқча вазн ва сурункали касалликлардан оғриган эркаклар учун хавфли эканини айтган. Порошенко касалликка чалинишидан бироз аввал ортиқча вазндан халос бўлганди. Аммо маҳаллий нашрлар собиқ Президент қандли диабет касаллигидан азият чекаётган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 2.9
t
×