Песков Қодировнинг Макронга мурожаати Россиянинг ташқи сиёсатини англатмаслигини айтди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Франция Президент Эммануэль Макрон мусулмонларни яширин равишда терроризмга даъват этяпти деган баҳсли фикрига нисбатан муносабат билдирди. 

Таъкидланишича, Россиянинг ташқи сиёсатини фақат мамлакат Президенти белгилаши мумкин, минтақалар раҳбарлари бундай ваколатларга эга эмас. Бу ҳақда Дмитрий Песков бугун, 28 октябрь Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Макронга нисбатан “эътиқодга қарши ҳужумларни тўхтатиш” чақириғига билдирган изоҳида тўхталган. 

“Биласизми, бизнинг қонунчиликда мамлакатнинг ташқи сиёсатини белгилашда Президентнинг устунлиги кўзда тутилган. Субъектларнинг раҳбарлари ташқи сиёсат билан шуғуллана олмайди, ташқи сиёсатни шакллантирмайди, белгиламайди ва ҳеч қандай қарор қабул қилмайди”, деб таъкидлади Песков. 

Шу боис у давлат раҳбари томонидан шаклланадиган йўналишга эътибор қаратиш лозимлигини урғулайди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Туркия ва араб давлатлари француз маҳсулотларига бойкот бошлади.

Бу орада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров икки марта Макронга нисбатан эътироз билан баёнот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг