Макрон одамларни терроризмга даъват қилмоқда – Қодиров

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, Франция Президенти Эммануэль Макрон яширин равишда мусулмонларни жиноят содир этишга даъват қилмоқда. У бу ҳақда Telegram’даги каналида ёзиб қолдирди.

“Макрон пайғамбарнинг карикатураларини имонлилар азоб билан қабул қилишини билиши керак. Ва ўз ҳаракатлари билан оловни ўчириш ўрнига, аксинча, аланга олишига сабаб бўлмоқда. Ҳар қандай ақлли раҳбар бундай қилмаган бўларди”, дейилади хабарда.

Қодировнинг сўзларига кўра, Макрон ўзининг баёнотлари билан одамларни терроризмга чорламоқда.

"Бу вақт ичида энг юқори инсоний қадриятлар тўғрисида ёлғон сўзларни гапириб, ўзингизни тутишингиз ва ҳаракатларингиз билан одамларни жиноят қилишга мажбур қиляпсиз", деб ёзган Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Туркия ва араб давлатлари француз маҳсулотларига бойкот бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг