Перуда бир ҳафта ичида учинчи Президент сайланди

Олам

image

Кеча, 17 ноябрь куни Перу Конгресси депутат Франсиско Сагастини мамлакатнинг вақтинчалик Президенти этиб сайлади. Аввалги икки Президент бир ҳафта ичида истеъфога чиққанидан кейин, мамлакатдаги ўткир сиёсий инқирозни бостириш учун шундай қилинди.

Морадо партиясининг 76 ёшли вакили Сагасти Конгрессни бошқариш учун етарлича депутатлар овозини олган. Конституцияга кўра, у 2021 йил апрелда ўтказиладиган умуммиллий сайловлар олдидан Президент лавозимини эгаллайди. 

Сагасти Перунинг бир ҳафта ичидаги учинчи Президенти. 15 ноябрь куни  вақтинчалик етакчи Мануэль Мерино қасамёдидан 5 кун ўтиб, истеъфога чиққанди. Ундан олдин эса Мартин Вискарра бу лавозимдан кетказилганди. Сагаси ўтган ҳафтада истеъфога чиққан Вискарра билан бир партиядан. 57 ёшли Вискарра ислоҳотлари сабабли кўплаб перуликларнинг қўллаб-қувватлашига эришган.

Сагасти Жаҳон банкининг собиқ ходими, унинг мутахассислиги муҳандис. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Перуда барқарорликка эришиш осон бўлмайди. Бу мамлакат коронавирусдан жиддий зарар кўрди ва юз йилликдаги энг ёмон иқтисодий инқирозга яқинлашяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Перу

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг