Пенсия жамғармаси мансабдори пора билан ушланди
Жамият
−
28 Ноябрь 2019
9471Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Оҳангарон шаҳар пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи С.А. фуқаро М.Д.нинг нафақа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига, ундан 1,0 млн сўм пулларни пора тариқасида талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси