Пенсильвания суди сайловда берилган минглаб овозларни бекор қилди
Олам
−
20 Ноябрь 2020
7884Пенсильвания штатида АҚШ президентлик сайловларида берилган бир неча минг овоз бекор қилинди.
Таъкидланишича, суд қарорига биноан, почта орқали юборилган 2 минг 349 та бюллетен бекор қилинган.
Ҳақиқий эмас деб ҳисобланган овозлар 1,2 миллиондан кўп аҳоли истиқомат қиладиган Аллегейни округига тегишли бўлган.
Суд хулосасида таъкидланишича, бюллетенларда жўнаш санаси қайд этилмаган. Шунинг учун улар бекор қилинган.
Аввалроқ, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден ва унинг жамоаси билан сайловларнинг якуний натижаларига қадар ишлашдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтмоқда.
LiveБарчаси