Отдан тушса ҳам эгардан тушмас Трамп яна омадини синаши мумкин
Олам
−
24 Ноябрь 2020
13024АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги президентлик сайловларида номзодини қўйишни режалаштирган. Трамп ўша вақтда 78 ёшга тўлган бўлади. Бу ҳақда "The New York Times" маълум қилган.
АҚШнинг 47 фоизга яқин аҳолиси эса Трампнинг бу ғоясини қўллаб-қувватлаган. Сўровнома "The Hill" газетаси ва Камола Харрис (демократлардан вице-президентликка номзод) тадқиқот хизмати ўртасида ўтказилган.
Респондентларнинг 75 фоизи республикачилар, 24 фоизи демократлар тарафдори бўлган.
Сўровнома 17-19 ноябрь кунлари ўтказилган. Унда 1 минг 873 нафар америкалик иштирок этган.
Аввалроқ, Дональд Трамп ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма бергани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра Демократик партиядан номзод Байден ғалаба қозониш учун етарлича электорат тўплаган.
Трамп ҳам ўз ўрнида ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти. У ўзининг ҳақлигини суд орқали исботламоқчи.