Пеле яна саратонга чалинди. У кимётерапия оляпти 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони, бразилиялик Пеле кимётерапия курси учун шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ESPN канали хабар бермоқда.  

Хабарга кўра, собиқ футболчи бир неча кундан бери “Альберт Эйнштейн” клиникасида қолмоқда. Пеленинг ичакларида ва жигарида ўсимталар, шунингдек, ўпкасида ҳам дастлабки босқичда ўсимта аниқланган.

Унинг аҳволи барқарорлиги қўшимча қилинган. 

Пеле 2021 йил сентябрда йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун операцияни бошдан ўтказган. 

Маълумот ўрнида, Пеле футбол бўйича ягона уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970). У Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. Пеле Халқаро футбол федерацияси талқинига кўра, ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Форвард Бразилиянинг “Сантос” (1956-1974) ва Американинг “Нью-Йорк Космос” (1975-1977) клубларида ўйнаган. Бразилиялик футболчи фаолиятидаги 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеле кимётерапия

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг