Пеле оғир аҳволда шифохонага ётқизилди – ОАВ

Спорт

image

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеле кеча, 29 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни ESPN хабар берди.

Манбага кўра, тиббиёт ходимлари уч карра жаҳон чемпионида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги ҳақида хабар беришган. Шифохона, шунингдек, Пеленинг ўтган ойлар давомида олган кимётерапияси бразилияликнинг танасидаги ўсмаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.

2021 йил сентябрида Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинганди. 8 декабрь куни у даволаниш учун шифохонага ётқизилиши керак эди. Кейинроқ ESPN нашри Пеленинг ичаклари, жигари, шунингдек, ўпкасида эрта босқичдаги ўсмалар аниқлангани ҳақида хабар берди.

Пеле 82 ёшда, у футбол бўйича ягона уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) ҳисобланади. У Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. Пеле ФИФА талқинига кўра XX асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Форвард Бразилиянинг “Сантос” (1956-1974) ва Американинг “Нью-Йорк Космос” (1975-1977) клубларида ўйнаган. Бразилиялик футболчи 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеле

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг